Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мутахассислар нефт нархи 1 баррелга 15 долларга қадар тушиши эҳтимолини айтишди

Мутахассислар нефт нархи 1 баррелга 15 долларга қадар тушиши эҳтимолини айтишди

Фото: Pixabay

Сўнгги вақтларда нефт нархининг кескин тушиб кетаётгани кўплаб мутахассисларни ташвишга қўймоқда. Баъзи хабарларда айтилишича, вазият шу таҳлит давом этадиган бўлса Brent таснифидаги нефтнинг бир баррели 20 долларга қадар ва ундан ҳам пастга тушиши мумкин.

Ўз навбатида WTI таснифидаги нефтнинг нархи 15 доллар бўлиб қолиши кутилмоқда. Нефт нархининг тушиши натижасида кўплаб харидор давлатлар ўз нефт сақлаш объектларини тўлдириб олмоқдалар.

Барча нефт сақлаш иншоотлари тўлиб-тошгандан сўнг вазият қандай бўлиши таҳлилчиларни энг кўп ўйлантираётган масалалардан бири бўлиб турибди. Кўплаб банклар мутахассислари яқин ойлар давомида нефт нархи тушишда давом этишини таҳмин қилмоқда. Агар коронавирус туфайли иқтисодий турғунлик даври давом этадиган бўлса, барча нефт сақлаш иншоотлари тўлиб бўлади ва «қора олтин»ни сақлайдиган жойнинг ўзи қолмайди.

Эслатиб ўтамиз, нефт нархлари ОПЕК+ ташкилоти аъзолари ўзаро келиша олмагандан сўнг кескин туша бошлади. Саудия Арабистони нархни ушлаб туриш учун нефт қазиб олишни камайтиришни таклиф этган эди, аммо Россия томони бунга қарши чиқди. Уларнинг наздида, агар Россия кунига 1,5 миллион баррел нефт қазиб олиш билан чекланадиган бўлса, бозорда бўш қолган жойни АҚШ эгаллаб олиши мумкин бўларди. Шу боис Саудия Арабистонининг таклифи рад этилди.

Шундан сўнг томонлар ОПЕК+ келишувига зид ўлароқ нефт қазиб олишни кўпайтирди ва бу ҳолат нархга таъсир ўтказди. Эслатиб ўтамиз, нефт нархи тушиши сабабли Россия рубли ҳам кескин қадрсизлана бошлади ва йил бошидан буён дунёнинг энг ёмон валютаси бўлиб турибди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг