Мутахассис саратон хавфини оширувчи маҳсулотдан огоҳлантирди
Россиялик тиббиёт фанлари номзоди, жарроҳ ва онколог Иван Карасев саратон касаллигини ривожланиш хавфини оширадиган маҳсулот номини айтди.
Бу ҳақда у «YouTube» тармоғидаги тиббиёт каналига берган интервюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ёғли гўшт ва консерваларни назоратсиз истеъмол қилиш кўпинча йўғон ичак онкологиясининг сабаби ҳисобланади.
Шифокор ушбу маҳсулотни истеъмол қилгандан кейин овқат ҳазм қилиш жараёни «ҳар доим ҳам етарли даражада давом этмаслигини» таъкидлади. «Ичакдаги сурункали яллиғланишни қўллаб-қувватлайдиган ферментация маҳсулотлари қолади. Гўштни ҳафтада бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда истеъмол қилиш тавсия этилади. Балиқ гўшти истеъмол қилган маъқул», — дея таъкидлади у.
Аввалроқ чой истеъмоли инсон қариши жараёнини секинлаштириши маълум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter