Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мутахассис АЭС ва Тузкон кўли билан боғлиқ икки муаммони ўртага ташлади

Мутахассис АЭС ва Тузкон кўли билан боғлиқ икки муаммони ўртага ташлади

Фото:«Xabar.uz»

Россия элчиси Олег Малгинов ОАВ билан суҳбатда АЭС қуриш лойиҳасини амалга оширишда «техник масалалар бўйича муайян қийинчиликлар» борлигини таъкидлади.

«Бу ерда кўплаб техник саволлар туғилди. Аввалига реактор учун фақат битта режа бор эди, аммо бошқа олимларнинг фикрича, бу ерда сув билан боғлиқ вазият ҳар доим ҳам шундай эмас, балки бошқа турдаги реактор ўрнатилиши керакдир», — деди Олег Малгинов. «Бу ҳам ҳал қилинмоқда», — дея қўшимча қилди у.

Мутахассис Эркин Абдулаҳатов мазкур лойиҳа бўйича айрим хавотирларини билдирди. 

«Дарҳақиқат, атом электр станцияси реакторларини совутишда сув билан боғлиқ икки масала ечилиши лозим. Бу ҳақида юқорида ёзганман.

Биринчиси, совутишда иштирок этадиган сув манбаи ҳарорати. Эсингизда бўлса, 2019 йил Европада кузатилган аномал иссиқ ҳаво тўлқини Европанинг бир неча давлатларидаги АЭСлар фаолиятини бир муддат тўхтатишга олиб келган. Бизнинг ёзларда эса аномал иссиқлар қуруқ ва давомли бўлиши билан бошқа Европадаги жазирамадан фарқ қилади. Бунда чўлларда тупроқ сирти +80 даражагача исийди, табиийки, сув объектларидаги сув ҳарорати ҳам юқорилаб кетади.

Иккинчиси, охирги пайтлар «Айдар-Арнасой» кўллар тизимида буғланиш омили ҳисобига, сув ҳажми камаяётгани кузатилмоқда. Бунинг фонида келажакда юқоридаги кўллар тизимининг бир бўлаги «Тузкон» кўлида ҳам сув захираси барқарор бир хил сатҳда бўлмаслик хавотирларни кучайтиради. Унинг устига буғланиш омили сув таркибида минераллашувни каррасига ошираётгани ҳам АЭС реакторлари фаолиятини чигаллаштириши мумкин»,— дейилади муносабатда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг