«Муносабат» ток-шоусининг навбатдаги сони халқ таълимига бағишланади
«Ўзбекистон» телеканали орқали эфирга узатиладиган «Муносабат» ток-шоусининг навбатдаги сони Халқ таълими вазирлиги тизимида олиб борилаётган ислоҳотларга бағишланади.
Кўрсатув ижодкорларининг «Xabar.uz»га хабар қилишларича, унда вазир ўринбосарлари ҳамда бошқа мутасаддилар иштирок этади.
Халқ таълимига оид ўзингизни қизиқтирган саволларга тўғридан-тўғри эфирда узатиладиган кўрсатув орқали жавоб олишингиз мумкин. Бунинг учун «Telegram» тармоғидаги @munosabattokshou манзилига ўз савол ва таклифларингизни юборишингиз лозим.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter