Ботинка «нишонига» айланган раҳбарлар
Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин депутатлар олдида нутқ сўзлагандан сўнг парламент биносидан чиқиб келаётганда бир одам унга қарата ботинкасини отди, дея хабар берди «Рёнхап» агентлиги.
Маълумотларга кўра, воқеа тахминан 16:30 (12:30 т.в.) да Мун Чжэ Ин парламент биносидан чиқиб келаётганда содир бўлди. Чон фамилияли одам ботинкасини ечиб, президентга қараб отган, лекин тегмаган, шундан сўнг уни полиция ҳибсга олган.
«Мен президент Мун Чжэ Инга ботинкамни отдим. У ҳам нафрат ва иснодни ҳис қилишини хоҳлайман», — деди у.
Президентга нисбатан салбий муносабат сабаблари айтилмаган.
Турли сиёсатчиларга оёқ кийим улоқтириш ўз фикрини ифодалашнинг ўзига хос усулига айланганига анча бўлган. 2008 йил декабрда Боғдодда ироқлик журналист Мунтазир аз-Зайди АҚШ президенти Жорж Бушга ботинкасини отган. Фақат бу «жасорат»и учун 3 йилга қамалганди.
Кейинчалик Судан собиқ президенти Умар ал-Башир, Хитой собиқ бош вазири Вэнь Цзябао, Туркия собиқ бош вазири Тоййиб Эрдўғон ва халқаро валюта фонди собиқ раҳбари Доминик Стросс-Канн пойабзал «нишони»га айланишган. Маҳмуд Аҳмадинажод ҳам Эрон президенти бўлган пайтларда бир неча марта шундай ҳужумга дучор бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter