Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мозамбикда миллионлаб инсонлар очарчилик ёқасида

Мозамбикда миллионлаб инсонлар очарчилик ёқасида

Фото: «Club of Mozambique»

Йил бошидан бери иккита вайронкор довулни бошдан ўтказган Мозамбикда яшовчи 1,9 миллион кишига очлик хавф солмоқда, бу ҳақда «Regnum» Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) маълумоти асосида хабар берди.

Мозамбикка «Идай» ва «Кеннет» довуллари март ва апрель ойларида ёпирилиши оқибатида юзлаб одамлар ҳалок бўлган, ўн минглаб одамлар бошпанасиз, яшаш учун шароитсиз қолганди.

Довуллар қишлоқ хўжалиги экинлари ва инфртатузилмасига ҳам жиддий зиён етказганди. Энди ўша довуллардан омон қолганларга очлик таҳдид солмоқда.

Жаҳон озиқ-овқат дастури вакили Эрве Верхооселнинг айтишича, ҳозирданоқ 1,6 миллион киши озиқ-овқат етишмовчилигидан азоб чекяпти, аммо энг ёмони ҳали олдинда.

«Мозамбикда бўлғуси ҳосилсиз мавсум жуда оғир кечади, агарда вақтида инсонпарварлик ёрдамини кўрсата олмасак, камида икки миллион одам бу инқироз қуршовида қолади. Ҳосилсиз мавсум — 2019 йилнинг октябридан дастлабки ҳосил йиғиб олинадиган 2020 йилнинг мартигача бўлган давр», — деди Верхоосел.

Унинг айтишича, WFP довул ва қурғоқчиликдан зарар кўрган туманларда октябрдан бошлаб ҳар ойда 560 минг кишига ёрдам кўрсатишни режалаштирган. Ташкилот инсонпарварлик ёрдамини янада кенгайтиришга умид қилмоқда. Верхооселнинг таъкидлашича, Мозамбикка олти ойда озиқ-овқат ёрдами кўрсатиш учун 100 миллион АҚШ долларидан кўпроқ маблағ керак бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг