Москвадан Таиландга учган «Boeing» Тошкентга мажбуран қўнди
Кеча, 17 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 23:30да «Москва—Пхукет» (Таиланд) йўналиши бўйича учган самолёт Тошкентда фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «Новости Ташкентского Неба» Telegram-канали хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, «Nordwind Airlines» авиакомпаниясига тегишли «Boeing 777-21Б» самолёти йўловчилардан бирининг хатти-ҳаракатлари сабаб Тошкентга қўнган.
Сомолёт бортида жанжал кўтарган эркак маст ҳолатда бўлган. Ушбу йўловчи ҳуқуқ-тартибот органларига топширилган ва зарурий жараёнлар якунлангач, борт Пхукет йўналиши бўйича Тошкент вақти билан 02:00 да учиб кетган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter