Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвадан Гоага учган самолёт бомба таҳдиди сабаб Ўзбекистонга қўндирилди

Москвадан Гоага учган самолёт бомба таҳдиди сабаб Ўзбекистонга қўндирилди

Бугун, 21 январ куни соат маҳаллий вақт билан 4:00 ларда Москвадан Гоага учаётган Azur Air авиакомпаниясининг йўловчи самолёти бомба таҳдиди туфайли Ўзбекистонга қўндирилди. Бу ҳақда Ҳиндистон фуқаро авиацияси вазирлигига таяниб Times of India нашри маълум қилди.

«Даболим аэропорти директорининг офисига соат 12.30 да самолётга бомба ўрнатилгани ҳақида хабар келиб тушганидан сўнг (AZV2463) рейс Ўзбекистонга йўналтирилди. Самолёт Ҳиндистон ҳаво ҳудудига киргунга қадар бошқа томонга бурилган. У соат 4:30 атрофида Ўзбекистон аэропортига қўнди», – дейди Гоа полициясининг юқори мартабали вакили.

Унинг айтишича, бортида 240 га яқин одам бўлган мазкур самолёт Жанубий Гоадаги Даболим аэропортига эрталаб соат 4:15 да қўниши керак эди.

Бу бир ойи ичидаги иккинчи шундай ҳолат бўлиб, 9 январ куни Россиянинг Azur Air авиакомпаниясининг Москва-Гоа йўналишида ҳам 244 нафар йўловчи ва экипаж аъзоси билан парвоз қилаётган самолёти бортидаги ёлғон бомба хабари туфайли Ҳиндистоннинг Гужарат штатида фавқулодда қўнишни амалга оширган эди. Бироқ кўп соатлик текширувлар давомида портловчи моддалар ёки шубҳали нарсалар топилмаган. 10 январ куни эса самолёт Гоа штатига учиб кетган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг