«Qanot Sharq» самолёти Фарғона аэропортига қўна олмади
Москвадан Фарғонага учган «Qanot Sharq» авиакомпаниясининг HH-754 рейс самолёти қалин туман тушиши сабаб Фарғона шаҳри аэропортига қўна олмади.
Авиалайнер Тошкент халқаро аэропортига йўналтирилган.
Шунингдек, Санкт-Петербург - Наманган йўналишидаги самолёт ҳам Тошкентга йўналтирилган.
Аввалроқ, Гидрометеорология хизмати тақдим этган маълумотда Ўзбекистоннинг кўп ҳудудларида туман тушиши ҳодисаси кутилиши хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter