Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвада қорни тозалаш роботларга ишониб топширилмоқда

Москвада қорни тозалаш роботларга ишониб топширилмоқда

ФОТО : МТРК «Мир»

Ўндан ортиқ ҳайдовчисиз машиналар, яъни роботлар боғларни – пиёдалар йўлакларини қордан тозаламоқда. Улар одамларнинг ва ҳайвонларнинг юришига халақит бермайди, деб хабар беради МИР 24 нашри.

Роботни ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, бу хавфли эмас. Бу робот-автомобил махсус сенсор билан жиҳозланган. Aгар бирор киши ёки ҳайвон унинг йўлида тўсқинлик қилса, у тўхтайди ва фақат йўл аниқ бўлганда ҳаракатни давом эттиради.

Робот қувват олмасдан 16 соатлик сменада ишлаши мумкин. Машина кўп функцияли: сув учун идиш, қорни олиб ташлаш учун чўтка ёки пичоқ бор. Бу машина йилнинг барча фаслига мосланган. Унинг вазифаси одам ёлғиз ўзи юмушни уддалай олмайдиган жойда ёрдам беришдир. Ёзгача Москвада бундай ёрдамчилар янада кўпаяди.

«Бизда роботларни бошқаришнинг бир нечта усуллари мавжуд, жумладан, «Ақлли шаҳар» тизимидан фойдаланиш. Ушбу модул ёрдамида биз роботнинг қаердалигини кўришимиз ва ундан маълум технологик операцияларни сўрашимиз, масалан, кўчани чўтка билан тозалашни топшириқ қилиб беришимиз мумкин», — дейишади дастурчилар.

Роботлар ҳайдовчисиз ишлашига қарамай, уларнинг иши одамлар назорати остида амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг