Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москва вилоятидаги ёнғинда 6 нафар ўзбекистонлик вафот этди

Москва вилоятидаги ёнғинда 6 нафар ўзбекистонлик вафот этди

4 майдан 5 майга ўтар кечаси Москва яқинидаги Раменский туманида электр симларида юзага келган носозлик натижасида ҳудудда ёнғин келиб чиққан. Натижада 6 нафар ўзбек олов ичида қолиб кетишган ва ҳалок бўлишган. Бошқа қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Бу ҳақда «Mk.ru» хабар берди.

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раҳбарининг Москва вилояти бўйича катта ёрдамчиси Олга Врадийнинг сўзларига кўра, РФ Жиноят кодексининг «бепарволик туфайли икки ёки ундан ортиқ кишининг ўлимга сабаб бўлиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Ҳозирда ёнғин содир бўлган ҳудудда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Марҳумлар ҳақида тўлиқ маълумот берилмаган. «Xabar.uz» ҳалок бўлган 6 муҳожирнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг