Москва вилоятида ўзбекистонликлар билан боғлиқ фожиа юз берди
Москва вилоятининг Солнечногорск туманидаги қурилиш шаҳарчасида содир бўлган ёнғин оқибатида тўрт нафар меҳнат муҳожири ҳалок бўлди, икки нафари жароҳат олди.
Бу ҳақда «Эхо Москвы» маълум қилди.
«Солнечногорск вилоятида объект қурилиши чоғида ёнғин содир бўлди. Тўрт меҳнат муҳожири ҳалок бўлди, икки нафари жароҳат олди», — нашр манбаси.
Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқароларидир.
Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Москва яқинидаги бош бошқармаси матбуот хизмати аниқлик киритишича, ёнғин Москва вақти билан тахминан 10:27 да бошланган. Ёниш майдони 200 квадрат метрни ташкил этган. Соат 15:40да ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter