Москва шаҳри ҳукумати вазирининг маслаҳатчиси АКТ вазирлигига ташриф буюрди
2018 йилнинг 23 июлида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Москва шаҳри ҳукумати вазирининг маслаҳатчиси ҳамда ўринбосари – Ташқи иқтисодий ва халқаро алоқалар департаменти раҳбари Олег Шутенко билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Учрашувда ҳар икки томон «хавфсиз шаҳар», «ақлли шаҳар» каби бугунги долзарб концепцияларни амалга ошириш йўналишларида ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди. Москва шаҳрида замонавий воситаларни жорий қилиш бўйича муваффақиятли амалиёт ва тажрибалар қайд этилди. Хусусан, россиялик экспертлар аҳоли билан электрон алоқаларни ўрнатишга қаратилган онлайн хизмат кўрсатишни ривожлантириш, «ақлли транспорт тизими» ва бошқа лойиҳалар хусусида тўхталдилар.
Ўз навбатида, Ўзбекистон томони мамлакат шаҳарларининг хавфсилигини таъминлаш юзасидан қилинаётган лойиҳаларни ҳақида маълумот бердилар. Учрашув якунлари бўйича томонлар истиқболда ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича келишиб олдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter