Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москва мэри мурожаат билан чиқди. У вазиятни «ўта чигал» демоқда

Москва мэри мурожаат билан чиқди. У вазиятни «ўта чигал» демоқда

Москва мэри Сергей Собянин пойтахт аҳолиси мурожаат қилди ва «вазиятни чигал» дея баҳолади.

«Ҳурматли фуқаролар, Москвада аксилтеррор операцияси режими эълон қилинди. Вазият қийин.

Хатарларни камайтириш учун мен тезкор штаб доирасида душанбани ишланмайдиган кун деб эълон қилишга қарор қилдим - узлуксиз циклдаги ҳокимият ва корхоналар тизими, ҳарбий-саноат комплекси ва шаҳар хизматлари бундан мустаснодир.

Иложи борича шаҳар бўйлаб саёҳат қилишдан тийилишингизни сўрайман. Муайян блокларда ва маълум йўлларда ҳаракат тўсиб қўйилиши мумкин.

Фавқулодда вазиятлар ва ҳодисалар ҳақида ўз вақтида 112 га хабар беринг», дейилади Собяниннинг мурожаатида.

Шаҳар хизматлари шай ҳолатга келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, вагнерчилар раҳбари Евгений Пригожин «адолат марши» эълон қилиб, ўз кучлари Москва томон ҳаракатланаётганини эълон қилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг