Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МОҚ можарога ойдинлик киритди? Йўғ-э, аксинча...

МОҚ можарога ойдинлик киритди? Йўғ-э, аксинча...

Кечадан буён Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) ва республика каратэ федерацияси собиқ раҳбари Н.Нафасов ўртасидаги зиддиятнинг иккинчи босқичи бошлагандек... Нега?

Маълум вақт аввал Н.Нафасовнинг федерация раҳбарлигидан можароли тарзда олиниши ортидан томонлар ўртасидаги келишмовчилик бутун оммага маълум бўлиб улгурган эди. Кеча МОҚ сайтида жойлаштирилган гўёки «Н. Нафасовнинг кидикорлари фош этилгани» ҳақидаги хабар эса можарони «янги босқич»га олиб чиқди. Мазкур хабар тезда интернетдаги ахборот сайтларида тарқалди. Кўп ўтмай, Бош прокуратура МОҚ сайтида жойлаштирилган хабарни айбсизлик презумцияга зид эканини таъкидлаб, федерация собиқ раҳбари қўзғатилган жиноят иши бўйича на гумондор, на айбланувчи тариқасида жалб этилмагани ҳақида баёнот берди.

Бош прокуратуранинг баёноти масалага қўйилган қонуний нуқта аслида. Бу ёғига тергов жараёни якуни-ю суд ҳукмини кутиш керак, вассалом. Қонуннинг талаби шу. Шунга қарамай, прокуратура қоралаган МОҚ сайтидаги хабар олиб ташлангани йўқ. Аксинча, саноқли соатлар аввал МОҚ янги баёнот билан чиқдики, унда Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси билан боғлиқ можарога ойдинлик киритилади, гўё. Йўқ, бу ойдинлик эмас, аксинча, қонунга зид тарзда эълон қилинган кечаги хабарнинг «сиёсий либосларга буркаб», қайта эълон қилиниши, холос.

Буям айбсизлик презумцияга зид эканини таъкидлаш шарт бўлмаса керак. Модомики, федерациянинг собиқ раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, эндигина терговга боғлиқлик масала ҳал этилаётган экан, буёғига можарога МОҚ эмас, тергов ва суд органлари ойдинлик киратади. Бундан бошқа ваколатли идора йўқ. Бу жараёнда МОҚдан мавжуд қонунлар, хусусан, айбсизлик презумциясига риоя этилиши талаб қилинади, холос. Акс ҳолда, можаро баттар аланга олиши эҳтимоли ортиб, бу ҳол биринчи навбатда МОҚдай катта ташкилот нуфузига жиддий путур етказиши мумкин. Гап шунда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг