Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Молия вазирига ўринбосар тайинланди

Молия вазирига ўринбосар тайинланди

Фото: Молия вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 июлдаги қарорига асосан Жамшид Исмаилович Абруев Молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жамшид Абруев 1979 йил Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий, 1999 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти ва 2004 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетларини тамомлаган.

Ж.Абруев ўз фаолиятини 2000 йилда Самарқанд шаҳар Темир йўл тумани халқ таълими бўлими «Марказлашган ҳисобхона» ҳисобчиси, бош ҳисобчи ўринбосари лавозимида бошлаган.

2003 йилда Самарқанд шаҳар, Темир йўл тумани ҳокимлиги молия бўлими «Бюджет инспекцияси»нинг 1-даражали иқтисодчиси.

2004 йилда Самарқанд вилояти, Тайлоқ тумани ҳокимлиги молия бўлими даромадларни режалаштириш ва иқтисодий таҳлил қилиш бўйича 1-даражали иқтисодчиси лавозимида фаолият юритган.

2004 йилдан 2012 йилга қадар Самарқанд вилоят ҳокимлигининг Молия бошқармаси 1-тоифали иқтисодчиси, етакчи иқтисодчиси, бош иқтисодчиси, бўлим бошлиғи муовини лавозимларини эгаллаган.

Кейинчалик Тошкент вилоят ҳокимлиги Молия бошқармаси Мулк таркибида давлат улуши бўлган хўжалик субъектларида дивидендларни ҳисобланишини ва ишлатилишини назорат қилиш бўлими бош ҳисобчи-эксперти сифатида ишлаган.

Молия вазирлиги тизимида 2012 йилда Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармасининг Умумий ўрта ва мактабгача таълимни молиялаштириш бўлими етакчи иқтисодчиси сифатида бошлаган, кейинчалик бўлим бошлиғи ўринбосари ва бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси бошлиқ ўринбосари.

2017 -2018 йй. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ва биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Тайинловга қадар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи лавозимида самарали фаолият юритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг