Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Mobiuz 2023 йилда 5750 дан ортиқ таянч станцияларини ишга туширди

Mobiuz 2023 йилда 5750 дан ортиқ таянч станцияларини ишга туширди

Шу ва бошқа бир қатор омиллар туфайли Mobiuz абонентлари бир йил ичида интернетдан 88,8 фоизга кўпроқ фойдалана бошладилар.

Mobiuz мобил оператори ўз фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш доирасида ривожланишнинг асосий кўрсаткичлари бўйича қатор материалларни чоп этмоқда. Биринчи материал техник ривожланиш масалаларини қамраб олади.

Mobiuz мобил алоқа тармоқларини ривожлантиришга йилдан йилга кўпроқ сармоя киритмоқда. Охирги икки йилда компания инвестициялари ҳажми 106,3 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бу маблағларнинг барчаси операторни техник жиҳозлаш, янги ускуналарини ўрнатиш ва мавжудларини модернизация қилиш, янги технологиялар ва дастурий таъминотни жорий этишга йўналтирилган.

2023 йил натижалари бўйича компания таянч станцияларини ишга туширишда ўзининг рекордини янгилади. Йил давомида 5750 дан ортиқ янги ва модернизация қилинган таянч станциялари эфирга уланди. Эътиборлиси, Ўзбекистон бўйлаб 938 та янги жойда операторнинг техник воситалари ўрнатилиб, турли стандартлардаги таянч станциялари ишга туширилди.

Ўтган йили энг кўп янги ишга туширилган ва модернизация қилинган таянч станциялари Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларига тўғри келади. Бу шу ҳудудларда LTE TDD (Time-division duplexing) технологиясини жорий этиш лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилгани билан ҳам боғлиқ. Ушбу лойиҳа частота диапазонидан самаралироқ фойдаланиш ва юқори сифатли сигналларни тақдим этиш имконини берди.

Mobiuz биринчи бўлиб LTE 2100 стандартини тўртинчи авлод тармоқларида қўллашни бошлади ва уни 1500 дан ортиқ майдончаларда оммавий ишга туширди. Шу билан бирга, компания LTE 800, LTE 1800, LTE 2600 стандартларини қўллаб келмоқда ва улардан фойдаланган ҳолда 4G+ хизматини ҳам тақдим этмоқда.

Mobiuz биринчи бўлиб Ўзбекистон бўйича VoLTE (тўртинчи авлод тармоқларида овозли қўнғироқлар) ва ViLTE (тўртинчи авлод тармоқларида видеоқўнғироқлар) технологияларини ишга туширди. Ҳозирда ушбу хизматлардан юз минглаб абонентлар фойдаланмоқда.

Техник воситаларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида аккумуляторлар, дизель ва бензин генераторлари харид қилиниб, ўрнатилди. Овозли ва интернет-трафик ўтказувчанлигини ошириш мақсадида транспорт тармоғининг имкониятлари кенгайтирилди. Янги технологик ечимлар қўлланила бошланди.

Натижада, 2023-йил охирига келиб, Mobiuz абонентлари 2022 йилга нисбатан 88,8 фоизга кўпроқ интернет-трафик ишлатди. Айнан 4G тармоқлари бўйича бу кўрсаткич 120 фоизга ошган.

Mobiuz ривожланишининг асосий йўналишлари бўйича кейинги материаллар яқин кунларда pr.mobi.uz  сайтида эълон қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг