Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мобил операторлар 1 январдан бошлаб бошлаб ҳар бир абонент учун 4 минг сўмдан тўлайди

Мобил операторлар 1 январдан бошлаб бошлаб ҳар бир абонент учун 4 минг сўмдан тўлайди

Фото: «Navigator.se»

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб мобил алоқа (уяли алоқа компаниялари) хизматини кўрсатувчи юридик шахслар томонидан абонентлик рақамини ишлатиш учун тўлов миқдорни оширилади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган.

Ҳужжатга кўра, 1 январдан бошлаб мобил алоқа операторлари 4 минг сўмдан тўлайди, бу эса 2017 йил билан солиштирганда 1250 сўмга кўпдир.

Тўлов ҳар бир абонентлик рақами учун олинади. Уларнинг сони эса ойнинг сўнгги кунидаги ҳолат бўйича аниқланади.

Қарор Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 29 декабрда имзоланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг