Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

MKBANKда Smart ofis лойиҳаси – трансформация жараёнининг янги босқичи!

MKBANKда Smart ofis лойиҳаси – трансформация жараёнининг янги босқичи!

MKBANK ва RealSoft билан ҳамкорлиги янги босқичга чиқди, натижада Smart ofis лойиҳаси амалиётга татбиқ этилди.

Гап шундаки, банк трансформацияси доирасида тижорат банклари орасида биринчи бўлиб амалга оширилаётган ушбу лойиҳа доирасида электрон ҳужжат айланмаси — exat ва гибрид почтаси билан интеграция қилинди. Натижада банкдаги ҳужжатлар — қарор, буйруқ, фармойиш, ариза, чора-тадбир, билдиргилар, чиқиш хатлари ушбу платформа ёрдамида масофадан туриб, e-imzo орқали имзоланмоқда. Бундан ташқари, ходимларнинг хизмат сафарлари ҳисоботи, касаллик варақалари тўловлари, ишга келиб-кетишлари назорати инсон омилисиз Smart ofis орқали амалга оширилади. 

2025 йилдан бошлаб эса банк Кузатув кенгаши қарорлари ҳам Smart ofis орқали масофадан туриб имзоланиши йўлга қўйилади.

Банк тизимида мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши ҳужжат айланишини тезлаштириб, иш самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Шунингдек, ортиқча вақтни ҳамда қоғоз сарфини камайтиради.

Эслатиб ўтамиз, MKBANK RealSoft билан ҳамкорликда 2022 йидан буён Collective.uz платформасини банк фаолиятига татбиқ этиб келмоқда. Smart ofis лойиҳаси эса Collective.uz негизида такомиллашган ҳолда янгидан ташкил этилмоқда.

Банк Ахборот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг