Миржалол Қосимов: «Бунёдкор»да молиявий муаммолар бор»
Бугун хабар берганимиздек, Суперлига-2018 баҳсларига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
Маросимдан сўнг «Бунёдкор» бош мураббийи Миржалол Қосимов «Xabar.uz» мухбирига интервью берди.
«Жамоаларнинг барчасига омад тилайман. Бу йилги чемпионатни АГМК жамоасига қарши ўз майдонимизда бошлаймиз. Иккинчи турда эса «Пахтакор»га тўқнаш келамиз. Шу боис бу ўйинларга жиддий ҳозирлик кўряпмиз. Ўйлайманки, мусобақа қизиқарли ва курашларга бой бўлади.
Бу мавсумда атиги битта ўйинчи сотиб олдик. Чунки олдин ҳам айтганман, «Бунёдкор»да ўзига яраша молиявий муаммолар бор. Чўнтакка қараб иш кўришга мажбурмиз.
Асосан ўзимизнинг маҳаллий футболчиларга кўпроқ эътибор қаратамиз, уларга таянамиз», — деди Миржалол Қосимов.
Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор» ушбу мавсумда атиги битта легионерни ўз сафига жалб қилди — ўтган йилги мавсумни «Қўқон-2012» сафида ўтказган сербиялик Филип Раевац «қалдирғочлар» сафига келиб қўшилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter