Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миразиз Бозоровга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Миразиз Бозоровга нисбатан суд ҳукми ўқилди

2022 йил 21 январь куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида судланувчи М. Бозоров (1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди раиси С. Содиқов раислигида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра М. Бозоров Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бозоров Мирозизнинг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми «г» бандида («Ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилиш, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш») назарда тутилган жиноят аломатлари борлиги аниқланиб жиноят иши қўзғатилганди.

Бундан аввалроқ эса Миробод тумани Афросиёб кўчаси 21-уй олдида 3 нафар номаълум шахслар Миразиз Бозоровни уриб тан жароҳатлари етказган ва воқеа жойидан номаълум тарафга яширингани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг