Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Мир» карталари Ўзбекистонда, «Uzсard» эса Россияда

«Мир» карталари Ўзбекистонда, «Uzсard» эса Россияда

Кеча, 28 март куни Халқаро молия-банк форуми доирасида «Uzсard»-«Мир» кобейжинг карталарини чиқариш бўйича шартнома имзоланди, деб хабар берди Ягона умумреспублика процессинг маркази.   

Шу тариқа «Мир» карталаридан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш мумкин.

«Мир» тўлов тизими билан ҳамкорлик хорижлик туристлар ва ўзбекистонлик тадбиркорларнинг имкониятларини кенгайтиради.

Фото: «uzcard.uz»

«Мир» тизими «Maestro», «JCB» ва «UnionPay» сингари йирик халқаро тизимлар билан биргаликда карталар чиқаради.

Иккала тўлов тизими ҳамкорлигида «Мир» тўлов тизимида иштирок этувчи Россия банклари инфратузилмасида «Uzcard» карталари қабул қилинишини таъминлаш режалаштирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг