Миллий гвардия тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Миллий гвардия тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди.
Жумладан, Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқармаси бошлиғи полковник Йўлдошев Эркин Зокирович бошқарманинг Кинология маркази бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг кадрлар ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Мирзабеков Мансурбек Мамурбекович Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Қўриқлаш бошқармаси ҳарбийлаштирилган соқчилар ва қоровуллик бўлинмалари объектларини қўриқланишини ташкиллаштириш бўлими бошлиғи майор Шукуров Достонбой Рустамович Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимига вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Қўриқлаш бош бошқармаси, Кадрлар бошқармаси жамлаш ва ҳисобга олиш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси майор Азимов Отабек Дамирович Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг кадрлар ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармаси Мирзо Улуғбек тумани қўриқлаш бўлими бошлиғи подполковник Жўраев Нодир Аҳмаджонович Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг кадрлар ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter