Миллий банк метрода йўл ҳақини контактсиз тўлаш тизимини йўлга қўймоқда
Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) метрода йўл ҳақини HUMO карталари орқали контактсиз тўлаш бўйича тажриба лойиҳасини бошлаб юборди.
Йўл ҳақини контактсиз тарзда тўлаш (БМПМ) Тошкент метрополитени ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамкорлигидаги саъй-ҳаракатлари орқали жорий этилди.
Йўл ҳақини HUMO банк картаси орқали контактсиз тарзда тўлаш учун илк турникет Чилонзор йўлининг «Халқлар дўстлиги» метро бекатида ўрнатилди. Айни пайтда у тажриба тариқасида ишламоқда.
Эътиборли томони, Миллий банк томонидан ушбу амалиёт илк бора йўлга қўйилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter