«Микрокредитбанк» бошқарув раиси ўринбосари лавозимига танлов эълон қилади
Мазкур танловда юқори иқтисодий малакага эга бўлган хорижлик ватандошлар иштирок этишлари мумкин.
Танлов икки босқичда ўтказилади.
Биринчи босқичда даъвогарларнинг тақдим этилган ҳужжатлари ўрнатилган талабларга мос келиши кўриб чиқилади.
Танлов иштирокчиларига ўрнатилган талаблар:
- иқтисодий йўналишдаги олий маълумот;
- банк соҳасида юқори малакали ҳамда раҳбарлик лавозимларидаиш тажрибасига ташкилотчилик қобилияти эга бўлиш;
- рус ва инглиз тилларида эркин мулоқот қилиш;
- лойиҳаларни амалга ошириш ва бошқаришда замонавий инновацион усулларни қўллаш қобилиятига эга бўлиши.
- Даъвогарлар ўрнатилган талабларга жавоб беришларини тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга,қуйида келтирилганларни илова қилиши лозим:
- даъвогарнинг танлов шартлари ва ўтказилиши тартиби билан танишганлиги кўрсатилган аризаси;
- даъвогарнинг паспорт нусхаси ҳамда анкета (резьюме) кўринишидаги шахсий ва иш фаолияти тўғрисидаги маълумотлари.
Иккинчи босқичда биринчи босқичдан ўтган номзодлар тўғрисидаги маълумот банк Кенгашига тегишли қарор қабул қилиш учун киритилади.
Берилган саволларнинг жавоблари билан бирга, номзоднинг хушмуомалалиги, аналитик фикрлаши, стрессга қаршилиги, жамоавий иши, ижодкорлиги, инновацион ғоялар киритиши қобилияти баҳоланади.
Ҳужжатлар 2020 йил 10 июндан бошлаб, 2020 йил 23 июнгача қабул қилинади. Ўрнатилган муддатдан сўнг тақдим этилган ҳужжатлар қабул қилинмайди ва кўриб чиқилмайди.
Танлов 2020 йил 25 июнь куни ўтказилади.
Изоҳ:
1) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 апрелдаги қарорига асосан, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ижро органи раҳбари ва раҳбар ўринбосари лавозимларига номзодларни кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ёки унинг тегишли ўринбосарлар ва маслаҳатчилари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
2) тақдим этилган ҳужжатлар номзодларга қайтариб берилмайди. Танлов натижаси тўғрисида фақатгина мазкур босқичдан ўтган номзодларга хабар берилади.
Ҳужжатлар 100096, Тошкент шаҳар, Лутфий кўчаси, 14 уйда қабул қилинади.
Қўшимча маълумотларни 71 202-99-99 (1022, 1024) рақамларидан олишингиз мумкин.
Электрон манзил: [email protected]
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter