Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москва ва Москва вилоятида мигрантларни геолокация орқали назорат қилиш бошланади

Москва ва Москва вилоятида мигрантларни геолокация орқали назорат қилиш бошланади

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Москва ва унга яқин ҳудудларда мигрантларни рақамли рўйхатдан ўтказиш бўйича экспериментал дастур ишга тушади. Бу ҳақда Россия Давлат Думаси расмий Telegram-каналида маълум қилинди.

Қабул қилинган қонунга мувофиқ, чет эл фуқаролари (вояга етмаганлар, дипломатлар, уларнинг оила аъзолари ва Беларусь фуқароларидан ташқари) махсус мобил иловадан фойдаланиши шарт қилинади.

Илова орқали мигрантлар:

рўйхатдан ўтадилар;

шахсий маълумотлар, жумладан, қурилманинг геолокациясига рухсат беришлари;

ўз жойлашуви ҳақида полицияга маълумот тақдим этишлари керак бўлади.

Агар геолокация маълумотлари уч кундан ортиқ вақт мобайнида келиб тушмаса, фуқаро рўйхатдан чиқарилиши ва «назоратдаги шахслар» реестрига киритилиши мумкин. Бу база мамлакатда ноқонуний юрган деб ҳисобланган шахсларни ўз ичига олади.

Бундан ташқари, чет эл фуқароларига бармоқ излари ва юз фотосуратлари орқали биометрик маълумотлар топшириш, шунингдек, яшаш манзили бўйича рўйхатдан ўтиш мажбурияти юкланади.

Эксперимент 2029 йил 1 сентябрга қадар давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг