Мессига Осиёдан расмий таклиф келди
Саудия Арабистонининг «Aл-Ҳилол» клуби «ПСЖ» ҳужумчиси Лионел Мессига расмий таклиф юборди, деб хабар бермоқда Reuters.
Шунингдек, Мессининг «ПСЖ» машғулотларидан четлатилиши нафақат Саудия Aрабистонига сафари, балки аргентиналик футболчининг клубни танқид қилгани ва келаси мавсумда жамоада қолмаслигини айтгани билан ҳам боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг августида аргентиналик футболчи «ПСЖ»га ўтди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг июнигача мўлжалланган.
ОAВ жаҳон чемпионининг МЛС клубларидан бирига ёки Саудия Aрабистонига кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатди. Ҳатто Саудия Мессига йилига 400 миллион евролик шартнома таклиф қилгани хабар берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter