Месси янги самолёт сотиб олди (фото)

Каталониянинг «Барселона» клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ўз юртига бориб-келиши учун янги самолёт сотиб олди. Футболчи рафиқаси ва фарзандлари билан Испанияда яшайди ва Аргентинага вақти-вақти билан бориб туришади.

Месси Gulfstream V моделидаги самолётни харид қилди, унинг нархи — 15 миллион доллар атрофида. Самолёт бортида 16 ўриндиқ (улар 8та каравотга трансформация бўлади), иккита ваннахонаси ва иккита ошхонаси бор. Дум қисмида 10 рақами туширилган (Мессининг клуб ва термадаги ўйин рақами), трап зиналарида эса футболчи оила аъзоларининг исмлари туширилган: Лео, Антонелла, Тьяго, Киро ва Матео.
Лайнер фотоси Urgente24.com twitter-аккаунтида эълон қилинди.
Llegó el avión de Leo Messi. pic.twitter.com/BTD6Kn5Gwn
— Urgente24.com (@U24noticias) 7 декабря 2018 г.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter