Месси Ла Лигадаги яна бир рекордни янгилади

Испания чемпионатидан ўрин олган «Барселона» ва «Уэска» жамоалари учрашувида кўк-анорранглилар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси учрашувнинг 13-дақиқасида гол урди. У кетма-кет 13 мавсумда 20 ва ундан кўп гол урган биринчи футболчи сифатида рекордни янгилади.
Аввалроқ Месси ўз шахсий самолётини мамлакат президенти Альберто Фернандес фойдаланиб туриши учун тақдим этгани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter