Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Месси кузатган учрашувда Ўзбекистон Аргентинага мағлуб бўлди (фото)

Месси кузатган учрашувда Ўзбекистон Аргентинага мағлуб бўлди (фото)

Аргентина терма жамоалар марказида икки мамлакат ёшлар (U 20) терма жамоалари ўртасидаги илк ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Маскерано шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мезбонлар томонидан киритилган голларга 17-дақиқада Мариано ва 50-дақиқада Франко муаллифлик қилишди.

ФИФА кунлари бўлгани боис Буэнос-Айресда Аргентина миллий терма жамоаси лагерида бўлиб турган Лионель Месси ушбу ўйинни бевосита майдон четидан кузатиб борди.

Ўйиндан кейин у терма жамоамиз футболчилари билан эсдалик учун суратга ҳам тушди.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг