Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Месси жамоадошларидан хафа бўлди

Месси жамоадошларидан хафа бўлди

Фото: «Twitter.com»

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси клуб раҳбарияти билан зиддиятга киришган вақтда жамоадошларининг хатти-ҳаракатидан ранжиди. Бу ҳақда «Onda Cero» радиостанцияси хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, футболчи шартномани бекор қилмоқчи бўлган пайтда жамоадошларининг қўллаб-қувватлашини кутган. Бироқ каталониялик ўйинчилардан ҳеч қайсиси вазиятга муносабат билдирмаган. Таъкидланишича, жамоадошларининг хатти-ҳаракати Мессини ҳам ҳайратга солган, ҳам хафа қилган.

4 сентябрь куни форвард «Барселона»да қолишини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, клубдан кўнгли қолган ва кетишни хоҳлаган. Бироқ шартномадаги ҳуқуқий келишмочиликлар туфайли жамоада қолишга қарор қилган. Месси клуб ичидаги вазиятдан норозилиги туфайли каталонияликларни тарк этишга қарор қилганди. Чемпионлар лигаси чорак финалида «Бавария»дан 2:8 ҳисобида учраган мағлубият эса унинг кетишини яқинлаштирган.

Лионель Месси 2003 йилдан бери Каталония клубида ўйнайди. Жамоа билан бирга у ўн карра Испания чемпиони ва тўрт карра Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган. Бундан ташқари, аргентиналикнинг ҳисобида олтита «Олтин тўп» бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг