Месси гол уришдан тўхтамаяпти. Унинг жамоаси финалга чиқди
Йирик ҳисобда ғалаба қозонган «Интер Майами» Лигалар кубоги финалига чиқди. Месси эса бу сафар узоқ масофадан гол киритди.
Лионель янги жамоаси таркибида кетма-кет олти ўйинда тўққизта гол уриб, «Интер Майами» тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 3-ўринга кўтарилиб олди.
Шунингдек, унинг узатмасидан кейин Жорди Альба янги жамоасидаги дебют голини урди.
«Филадельфия Юнион» – «Интер Майами» – 1:4
Голлар: Бедойя 73 – Хосеф Мартинес 3, Месси 20, Альба 45+3, Давид Руис 84.
Финалга йўл олган «Интер Майами» ўз тарихидаги биринчи совринини қўлга киритиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter