Месси 1 миллиардлик таклифни рад қилди
Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси унга «Барса»дан расмий таклиф бўлмаганини, шу сабаб «Интер Майами»га ўтаётганини тасдиқлади.
«Молиявий масалалар мен учун ҳеч қачон муаммо ёки тўсиқ бўлмаган. Биз «Барса» билан шартномани муҳокама қилмадик. Ҳеч қандай расмий, ёзма таклиф йўқ эди. Ҳеч нарса йўқ эди. Ният бор эди, лекин олдинга силжий олмадик, пул ҳақида ҳам расман гаплашмадик.
Агар гап пулда бўлса, Арабистонга ёки бошқа жойга кетардим. Саудияликларнинг таклифи менга жуда катта пулдек туюлди ва ҳақиқат шуки, қарорим пул эмас, бошқа сабабларга кўра қабул қилинди», — деди Месси.
Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби футболчи учун икки йилга 1 миллард долларлик шартнома таклиф қилганди.
Маълумот учун, «Интер Майами»нинг эгаларидан бири англиялик собиқ футболчи Дэвид Бекҳэм ҳисобланади. Клуб МЛС шарқий минтақасида 16 ўйиндан кейин 15 очко билан сўнгги 15-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter