Меркел: Россия билан G7 бўйича алоқалар сақланиб қолади
«Германия ва Россия ўртасидаги доимий икки томонлама алоқа, шунингдек, «G7» бўйича алоқалар ўз ҳолича сақланиб қолади. Бу ҳақда Германия канцлери Ангела Меркел бундестагдаги «ҳукумат соати» доирасида маълум қилди», — деб ёзмоқда «РИА Новости».
«Аввал ҳам айтганимдек, доимий алоқалар, «G7» формати бўйича алоқалар мавжуд. Фикрларимизда қарама-қаршиликлар мавжуд бўлса-да биз бир-биримиз билан сўзлашишимиз лозим», — деди Меркел.
Шунингдек, Қримни ўз таркибига қўшиб олгач Россиянинг «G8»дан чиқариб юборилиши табиий ҳол эканини, чунки бу халқаро формат «халқаро ҳуқуқларга риоя қилишга қаратилганини» таъкидлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter