Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Меркель карантинда. Коронавирусни юқтирган шифокор уни эмлаган

Меркель карантинда. Коронавирусни юқтирган шифокор уни эмлаган

Фото: «Belsat.eu»

Коронавирусни юқтирган шифокор канцлер Ангела Меркелни пневмакокка қарши эмлаган.

Меркель жума куни уни эмлаган шифокор коронавирусни юқтирганидан хабар топгач уйда карантинни ўтказишга қарор қилган.

Таъкидланишича, Германия канцлери карантинда бўлишига қарамай, ўзининг хизмат вазифаларини бажаришни давом эттиради.

Меркель шунингдек, коронавирус унинг ҳаётига қандай таъсир ўтказганини сўзлаб берди. Канцлернинг айтишича, энди унинг ҳаёти асосан теле- ва видеоконференциялардан иборат бўлади, дея Меркелнинг сўзларини келтирган «Welt» нашри.

Германияда ЎРВИ касалликлари ва уларнинг оғир асоратлари хавфини камайтириш мақсадида 60 ёшдан ошганларга пневмакокка қарши эмланиш ва ҳар олти йилда буни такрорлаш тавсия этилади. Маълумотларга кўра, катталарда пневмония билан боғлиқ 20% дан 50% гача ҳолатларга пневмакокк сабабчи. Оғир асоратлар туфайли ҳар ўнинчи бемор ҳаётдан кўз юмади. Иммунитети заиф кишилар хавф гуруҳига киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг