Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Менинг Тошкентим» танлови эълон қилинди

«Менинг Тошкентим» танлови эълон қилинди

Фото: «toshkent.uz»

Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Менинг Тошкентим» танловини эълон қилди. Турли номинациялар бўйича ўтказиладиган танловда ноутбук, планшет, смартфон каби совринлар қўйилди.

Номинациялар:

  • 2018 йилги Тошкент ҳақида энг яхши сурат
  • «Креатив фото» — «Менинг Тошкентим-2018»
  • Тошкент ҳақида энг яхши мақола
  • «Энг яхши селфи» — Мен ва менинг шаҳрим
  • Тошкентнинг «Энг яхши панорамаси»

Танлов ўзбек ва рус тилларида ўтказилади.

Танловда 14 ёш ва ундан катта бўлганлар иштирок этишлари мумкин.

Ҳокимиятнинг «Facebook»даги саҳифасига «лайк» қўйиш ва янгиликни «улашиш» танловнинг мажбурий шарти ҳисобланади.

Танловда профессионаллар ва ҳаваскорлар иштирок этишлари мумкин.

Ишга маълумот хати (ғоя, элементлар, рангларга доир маълумот, муаллифнинг ихтиёрига кўра бошқа маълумотлар) илова қилинади. Унда муаллифнинг исми-шарифи, манзили, телефон рақами кўрсатилиши керак.

Энг яхши ишлар ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан танлаб олинади ва ғолиблар эса ҳокимиятнинг «Facebook» саҳифасидаги умумий овоз бериш аниқланади.

Танлов натижаларига кўра конкурснинг энг яхши ишлари 2018 йил августда Тошкент шаҳар ҳокимиятида ташкил этиладиган кўргазмада тақдим этилади. Ушбу кўргазмада мукофотларни топшириш маросими ҳам ўтказилади.

Танлов муддати:

  • Танлов 2018 йил 25 июлдан 2018 йил 6 августгача давом этади.

Мукофот жамғармаси:

  • 1-ўрин — Ноутбук 
  • 2-ўрин — Планшет
  • 3-ўрин — Смартфон
  • Рағбатлантиручи мукофотлар: поло футболкаси ва кепкаси

Танловда иштирок этиш учун ишлар Тошкент шаҳар ҳокимиятининг янги биносида фақат чоршанба ва жума кунлари соат 09:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.

Рақамли шаклдаги ишлар қуйидаги манзилда қабул қилинади:

https://goo.gl/forms/0RcyfknA3SBpWDCN2

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг