«Менга ёнганинг керак» — Президент 23 ёшли йигитга Туризм қўмитаси раиси ўринбосарлигини таклиф қилди (видео)
Шу йилнинг 29 июнь куни Олмазор туманида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Вестминстер университети 3-курс талабасига Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимини таклиф қилди.
Йиғилишда ўзини 23 ёшли ёш тадбиркор ва Тошкентдаги Вестминстер университети 3-курс талабаси Саидакбархон дея таништирган йигит Президентга ўз таклифини баён этди. Унинг таклифи туризмни ривожлантириш учун сайёҳлар билан бевосита ишлайдиган одамлар, меҳмонхона, кафелар ҳамда такси хизматини кўрсатувчилар учун уларнинг малакасини оширувчи ва сервис хизматини кўрсатувчи марказ ташкил этиш ҳақида бўлди.
Шундан сўнг, Президент унга Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосарлигини таклиф этди. «Битиришингни ҳам кутмасдан Туризмга «замминистр» қилиб олай ҳозир. Сенга ўхшаган одам керак менга. Битта нарсани бил: ёнганинг керак менга, ёнганинг», — деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter