Мексикадаги шаҳар дўл натижасида 1 метрлик муз остида қолди (фото)

Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида 30 июн куни кучли дўл ёғиб ўтди. Натижада шаҳар қалин муз билан қопланган.
Хабар қилинишича, баъзи жойларда музнинг қалинлиги бир метрдан ошади. Йўллар муз билан қопланиб, ҳаракат чекланиб қолган. Баъзи автомобиллар деярли тўлиқ муз остида қолган. Бир қатор бинолар қулаб тушгани айтилмоқда.
Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ. Шаҳарни тозалаш учун ҳарбийлар, фуқаро мудофааси хизматчилари ва маҳаллий ҳокимият вакиллари сафарбар этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter