Мексикада янги президент сайлангач, йирик жиноят содир этилди
Мексикада Котиха шаҳри мэри Иоланда Санчес ўлдирилди. Бу Клаудия Шеинбаум биринчи аёл президент сифатида сайланганидан бир неча соат ўтгач содир бўлди.
Иоланда Санчес шаҳар марказида пистирмага учраган. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, унга 19 марта ўқ узилган.
Санчес ҳужумдан кўп ўтмай шифохонада вафот этди. Отишма пайтида унинг қўриқчиси ҳалок бўлган.
Ҳозирча ҳеч ким ҳибсга олинмаган, бироқ шаҳарда ҳужум ортида уюшган жиноий гуруҳлардан бири турганига шубҳа қилишмаяпти.
2021 йил сентябрь ойидан Котижанинг биринчи аёл мэри бўлган Иоланда Санчес унга нисбатан таҳдидлар ҳақида хабар берди. 2023 йилда у қўшни Халиско штатига ташрифи чоғида уни қўлга олган қуролли одамлар томонидан уч кун давомида қурол остида ушлаб турилган.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, ўғирлаганлар маълум талаблар қўйган ва уни «психологик террор»га дучор қилган.
Санчес уларнинг қайси жиноий гуруҳга мансублигини билмаслигини айтган бўлсада, маҳаллий газеталар, эҳтимол, SJNG картелига аъзо бўлганини хабар қилишди.
SJNG гиёҳванд моддалар савдоси ва тўлов учун одам ўғирлаш билан шуғулланади. Картель аъзолари, шунингдек, ўз буйруқларини бажаришдан бош тортган ҳукумат амалдорларига ҳужум қилишлари билан машҳур.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter