Мексикада кучли зилзила содир бўлди

Мексиканинг марказий қисмида 5,8 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда «Haber7» хабар берди.
Маълум қилинишича, ер силкинишининг маркази Пуэбла штати бўлган. Зилзила пойтахт Мехико шаҳрида ҳам сезилган.
«Reuters» ахборот агентлиги маълумотларига кўра, табиий офат туфайли пойтахт Мехико шаҳридаги биноларга шикаст етган. Одамлар ваҳима билан кўчага чиқишган.
Зилзила ернинг 10 километр чуқурлигида содир бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter