Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Меҳнат вазирлиги теримчиларга 500 минг сўмдан «кўтарма» пули берилишини инкор қилди

Меҳнат вазирлиги теримчиларга 500 минг сўмдан «кўтарма» пули берилишини инкор қилди

Архив фото.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар беришича, вақтинча ишсиз фуқаролардан иборат отрядлар раҳбарларига вазирлик ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2 миллион сўм миқдоридаги тўловлар кўзда тутилган.

Айни вақтда жойларда ушбу отрядлар таркибида пахта йиғим-теримида иштирок этишни истаганлар рўйхатлари шакллантирилмоқда. Улар билан тузилаётган шартномаларда ўзаро ҳуқуқ ва, шу жумладан, теримчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлашни назарда тутадиган мажбуриятлар ҳам ўрин олган.

Шу билан бирга, мавсумий ишга ёлланилаетган пахтакорларга 500 минг сўмдан бир марталик «кўтарма» пуллари ажратилиши тўғрисидаги яқинда овоза қилинган маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди. Қарорда теримчилар меҳнатини рағбатлантириш ва мукофотлашнинг бошқа шакллари тасдиқланган, дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, тузилаётган гуруҳ (отряд)лар таркибида пахта хомашёсини териб олишда иштирок этишни истаган юртдошларимиз пахта йиғим-терими пайтида махсус очилган www.terim.uz сайтида рўйхатдан ўтишлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг жойлардаги ҳудудий бўлинмаларига мурожаат этишлари ёки вазирликнинг (71) – 200-06-00 ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги маълум қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг