МДҲда энг зўр пенсия — Озарбайжонда
Сўнгги тўрт йил мобайнида Озарбайжонда минимал пенсия 2,2 бараварга — 240 манат ($140)гача ошди. Бугунги кунда Озарбайжон минимал пенсиянинг ҳам номинал, ҳам харид қобилияти индекси бўйича МДҲда биринчи ўринга кўтарилди. Бу ҳақда мамлакат меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Соҳил Бобоев маълумот берди.
Вазирнинг таъкидлашича, ўртача ойлик пенсия миқдори 75 фоизгача — 363 манат ($215 атрофида)гача, ёш бўйича пенсия 70 фоизгача — 394 манат ($230)гача ошди.
Сўнгги тўрт йилда Озарбайжонда уч маротаба нафақалар, беш маротаба пенсиялар оширилди. 2018–2022 йиллар давомида мамлакатда ижтимоий мақсадлар учун йиллик харажатлар 70 фоизга оширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter