«МДҲ гўзали» танлови ғолибаси аниқланди
Қозоғистон вакили Диана Перханова «МДҲ гўзали» танлови ғолибаси бўлди, деб хабар бермоқда Sputnik Арманистон.
Мусобақанинг финали Ереванда бўлиб ўтди. Танловда бир неча минг қиз иштирок этиш учун ариза топширган, бироқ якунда ўз мамлакатларидаги саралаш босқичида ғолиб чиққан 23 нафар гўзал финалга йўл олди.
Унда МДҲ вакилларидан ташқари Грузия, Литва, Латвия, Эстония ва Куба давлатларидан 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган қизлар қатнашган.
Иккинчи ўрин грузиялик Эмми Мхитарянга насиб этди. Учинчи ўринни эса эстониялик Карина Низинкая эгаллаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter