МДҲ давлатларидан 23 нафар шахс ушлаб келинди
Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан МДҲ давлатларидан 23 нафар қидирувдаги шахслар олиб келинди.
Қайд этилишича, жиноят қидирув йўналиши бўйича вилоят ИИББ ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан, 56 нафар (турли жиноят содир этиб, тергов ва суд органларидан яшириниб юрган) қидирувда бўлган шахс ушланиб, жазо муқаррарлиги ва қонун устуворлиги таъминланган.
Йил бошидан эса, вилоят ИИББ тезкор ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида 486 нафар (23 аёл) қидирувдаги шахс қўлга олинган.
Ушланган шахсларнинг 23 нафари МДҲ давлатларидан олиб келинган (экстрадиция қилинган) бўлиб, энг узоқ қидирувда бўлгани 20 йил, қисқаси эса 2 кунда аниқланиб, ушланган.
Бундан ташқари, 22 нафар бошқа вилоятларда норасмий ва расмий қидирувдаги шахс ушланиб, қидирув ташаббускорига топширилган ва 10 нафар бедарак йўқолган шахслар топилиб, оиласига қайтарилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter