Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маймун чечаги пандемия деб эълон қилиниши мумкин

Маймун чечаги пандемия деб эълон қилиниши мумкин

Жаҳон соғлиқни сақлаш тармоғи маймун чечагини пандемия деб эълон қилишни сўради. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилди.

Ташкилот маймун чечаги эпидемиясини глобал соғлиқни сақлаш учун фавқулодда ҳолат дея қайд этди. Салбий оқибатларни камайтириш учун вирус тарқалган ҳудудларда зудлик билан чоралар кўриш орқали эпидемияни бартараф этиш зарурлиги таъкидланмоқда.

Тармоқ вакилларининг аниқлик киритишича, айни дамда 58 та давлатда касалликни юқтириш ҳолатлари аниқланган ва инфекция даражаси ҳар ҳафта ошиб бормоқда.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймун чечаги тарқалишининг жаҳон ҳамжамиятига таъсирини баҳолаш учун  23 июнда фавқулодда қўмитани йиғиши чақиргани ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг