Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маймун чечаги Жанубий Кореяга етиб борди

Маймун чечаги Жанубий Кореяга етиб борди

Фото: «Pixabay»

Жанубий Кореяда маймун чечагини юқтириш бўйича биринчи ҳолат тасдиқланди.

Вирус 21 июнь куни Германиядан қайтган кореяликда топилди. Унинг ўзи Инчхон халқаро аэропортида мутахассисларга мурожаат қилган.

Ватанига қайтишига уч кун қолганида унда бош оғриғи, терисида ўзгаришлар ва бошқа симптомлар пайдо бўлишни бошлаган. Бу ҳақда Корея касалликлар назорати ва профилактикаси агентлиги хабар берди.

Йўловчидан олинган тест маймун чечагини тасдиқлади. Бемор тиббиёт марказида карантинган олинди. Мутахассислар эпидемиологик текширувни бошлашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг