Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Май ойида аҳоли сезган инфляция даражаси 14,5 фоизни ташкил этди

Май ойида аҳоли сезган инфляция даражаси 14,5 фоизни ташкил этди

Марказий банк ўтказган сўровлар натижасига кўра, май ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси аввалги ойга нисбатан сезиларсиз тезлашиб, 14,5 фоизни ташкил этди.

Сезилган инфляция даражасининг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида (18,5 фоиз) қайд этилган бўлса, нисбатан паст сезилган инфляция даражаси Навоий вилоятида (11,7 фоиз) кузатилган.

Апрел-май ойларида аҳоли томонидан, жумладан, гўшт ва сут, электр ва табиий газ, бензин ва ёқилғи, дорилар ҳамда йўлкира ва ташиш хизматлари нархларида юқори ўсиш кузатилган.

Ҳисобот даврида даромадлари 7 млн сўмдан юқори бўлган аҳолининг инфляцион кутилмалари нисбатан юқори даражада шаклланди.

Аҳоли томонидан юқори сезилган инфляция даражаси ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари (16,5 фоиз) томонидан билдирилган бўлса, нисбатан паст сезилган инфляция даражаси умумий овқатланиш соҳаси вакиллари (11,9  фоиз) томонидан қайд этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг