Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Махсус жетонлардан фойдаланиш муддати 2021 йил 1 январгача узайтирилди

Махсус жетонлардан фойдаланиш муддати 2021 йил 1 январгача узайтирилди

Фото: Xabar.uz

«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспорти (автобуслар)да махсус (темир) жетонлар фойдаланиш тўхтатилишини маълум қилган эди.

Компаниянинг маълум қилишича, фуқаролар томонидан кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда махсус (темир) жетонлардан фойдаланиш 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди.

«Пойтахтимиздаги жамоат транспорти автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этиш доирасида йўловчиларнинг ягона транспорт карталари орқали йўл ҳақи тўловларни амалга ошириш кўламини кенгайтириш, автоматлаштирилган тўлов тизимини тўлақонли ишлаб кетиш жараёнини тезлаштириш, шунингдек, жамоат транспортида нақд пул муомаласидан воз кечиш мақсадида ягона транспорт картасидан фойдаланишингиз мумкинлигини маълум қиламиз», дейилади хабарда.

«Тошшаҳартрансхизмат»нинг алоҳида қайд этишича, тегишли буйруқ фақатгина автобусларга таалуқли,  Тошкент метрополитени фаолиятига эса тегишли эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг