Матбуот ва ахборот агентлиги Хитойнинг давлат кенгаши матбуот девонхонаси билан меморандум имзолади
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Собиржон Шукуров бошчилигидаги делегация Хитойда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг биринчи медиа-саммитида иштирок этиш мақсадида Пекин шаҳрида бўлиб турибди.
Бир неча кун олдин Матбуот ва ахборот агентлиги ва Хитой давлат кенгаши матбуот девонхонаси ўртасида ҳар икки давлат оммавий ахборот воситалари, нашриётлари ўртасидаги алмашинувлар ва ҳамкорликни, жумладан, журналистлар ва тасвирга олиш гуруҳларини долзарб мавзулар бўйича ахборот материалларини тайёрлаш, оммавий ахборот воситалари ташкилотлари, шунингдек, уларнинг ваколатхоналари ва мухбирлик пунктларини очиш, ОАВ вакиллари иштирокида танловлар, семинарлар ва симпозиумлар ўтказиш, мамлакатларимиз ҳудудида ўтказиладиган турли тадбирларни ёритиш сингари вазифаларни биргаликда амалга оширишга қаратилган беш йил муддат давом этиши назарда тутилган ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Делегациялар раҳбарлари ўз маърузалари билан чиқиш қилди. С. Шукуров ўз сўзида Ўзбекистонда ОАВ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг сони ва ЎзМААнинг фаолиятига алоҳида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, ХХРнинг етакчи давлат корхонаси – «Синьхуа» ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикасида ўз мухбири эгалигини таъкидлаб, Хитой Халқ Республикасининг «Синъхуа» ахборот агентлиги билан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Хитой марказий телевиденияси – ССТV билан Ўзбекистон миллий телерадикомпанияси, «Жэньминь жибао» билан «Халқ сўзи», «Правда Востока» нашрлари ўртасида ўзаро хабар ва янгилар, умуман, медиа маҳсулотлари айрибошлаш бўйича яқин ҳамкорлик қилишидан ҳар икки томон ҳам манфаатдорлигини маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter