Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маст пиёдага тан жароҳати етказган «Ласетти» ҳайдовчиси қўлга тушди

Маст пиёдага тан жароҳати етказган «Ласетти» ҳайдовчиси қўлга тушди

Фото: ИИВ

Марғилон шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг 2021 йил 18 апрель куни берган хабарига кўра, 1971 й.т. фуқаро М.Нурулло маст ҳолатда Марғилон шаҳар, «Пичоқчи» МФЙ, Хиёбон кўчасидан ўтган автомашиналар йўл-қатнов қисмида маст ҳолатда хушсиз йўл четида ётган вақтида тиббиёт муассасага олиб келинган.

Олиб борилган терговга қадар текширув давомида, М.Нурулло маст ҳолатда Марғилон шаҳар, «Пичоқчи» МФЙ, Хиёбон кўчасидаги автомашиналар йўлида ҳаракатланиб келаётган номаълум қора рангли «Ласетти» русумли автомашина йўлига чиқиб юборганлиги боис номаълум автомашина ҳайдовчиси автомашинасидан тушиб, М.Нуруллони йўлига чиқиб юборганлиги сабабли қўли билан бир маротаба юз қисмига уриб юбориб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 19 апрель куни Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳолат юзасидан номаълум қора рангли «Ласетти» русумли автомашина ва унинг ҳайдовчисини аниқлаш мақсадида олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу автомашина Фарғона шаҳар, «Меҳрибонлик» МФЙ, Қўқон кўчасида яшовчи, 1992 й.т. Ю.Мухаммадаюб бошқарувида эканлиги, 2021 йил 18 апрель куни соат 17.00 лар чамасида Марғилон шаҳар, Хиёбон кўчасида кетаётган вақтида жабрланувчи М.Нурулло маст ҳолда унга уятли сўзлар билан сўкинганлиги сабабли бир-бирлари билан ўзаро жанжаллашиб, Ю.Муҳаммадаюб жабрланувчи М.Нуруллони юз қисмига бир маротаба қўли билан урганлиги ва натижада М.Нурулло орқа бош қисми билан асфальтга йиқилиб тан жароҳати олганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасига топширилиб, Ю.Муҳаммадаюб Жиноят-процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб ёзади ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг